Хитойлик олимлар болаларга уларнинг ҳужайраларидан ўстирилган қулоқларни тикишди
Хитойлик шифокорлар микротия билан туғилган, яъни туғма қулоқ чаноғи ривожланмай қолган 5 болага янги қулоқлар ўстиришди. Улар бунинг учун тоғай ҳужайраларидан фойдаланган ҳолда уч ўлчовли биобосма технологиясини қўллашди.
5000 кишидан бир кишида учровчи микротия қулоқ чаноғининг туғма ривожланмай қолиши бўлиб, у кўпинча осиёлик ва америкалик ҳиндуларда учрайди. У одатда ўнг қулоққа шикаст етказиб, эшитиш қобилиятининг йўқолишига олиб келади. Бу нуқсонни асос сифатида қовурға тоғайини олиб ёки пластикдан чаноқ ясаб, пластик жарроҳлик йўли билан тўғирлаш мумкин.
Бироқ хитойлик мутахассислар ноанъанавий йўлдан боришга қарор қилишди. Улар компьютер томографияси ва 3D-босма ёрдамида соғлом қулоқнинг уч ўлчовли структурасига идеал мос келадиган каркас яратишди. Ҳар бир каркас Spectrum Z510 принтерида босилган, сўнгра биоматериал учун бир нечта қолип ясалган.
Ҳар бир қолип ичига беморларнинг микротиядан шикастланган қулоқларидан тирик ҳужайралар – хондроцитлар жойлаштирилди. Янги қулоқ ўсиши 3 ой вақт олган. Шундан кейин ҳар бир каркас бемор қулоғи шаклига киргач, беморларга кўчириб ўтказилган.
Олинган натижаларни деярли муваффақиятли деса бўлади. 5 боладан 4 нафарида ярим йилдан кейин аниқ тоғай шаклланишининг аломатлари пайдо бўлган, 3 нафарида янги қулоқ чаноғи шакли ва ўлчами соғлом қулоқларники билан бир хилда бўлган. Афсуски, 2 нафар болада бироз деформация кузатилган, шу сабабли ушбу жараённи тўлиқ хавфсиз ва синовдан ўтган, деб ҳисоблаб бўлмайди.
Хитойлик олимлар камчиликларга қарамай, олға бориб, бу йўналишда кейинги тадқиқотлар ўтказиш зарурлигини айтишмоқда. “Умуман олганда, биз ўзига хос қулоқ чаноқларини яратиш, тайёрлаш ва тиклай олишимизга шоҳид бўлдик”, деб айтган олимлар.
Мавзуга оид
10:15 / 27.02.2018
Дунёни яқин йилларда ўзгартирадиган тўққиз технология
14:12 / 15.12.2017
2021 йилга бориб самолётлар 75 фоизга босмадан чиққан деталлардан иборат бўлади
19:40 / 27.11.2017
3D-босма қўлланган ҳолда илк жарроҳлик операцияси амалга оширилди
21:55 / 04.10.2017