17:00 / 02.02.2018
19147

Равшан Ҳайдаров терма жамоа бош мураббий бўлиши эҳтимоли ҳақида гапирди 

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

«Менимча, миллий терма жамоага нейтрал (хорижлик мураббий назарда тутилди — Tribuna.Uz изоҳи), тажрибали, таниқли мураббий келгани яхши. Ҳозирги замон шуни талаб қилмоқда.

Агар мен бош мураббий бўлишим ҳақида гап кетса, ҳозир айнан ўз жойимдаман, деб ҳисоблайман. Айнан мана шу ёшлар терма жамоасида муносиб ишимни топдим, деб ўйлайман.

Шу жамоадан бир қанча футболчилар терма жамоага ўтиб кетиб, асосий таркибда ўйнаб кетса хурсанд бўламан. Чунки энг асосий мақсадимиз ҳам шу. Мақсад терма жамоага янги номзодлар етказиб бериш. Бу борада қўлимдан келгунча ёрдам беришга тайёрман», дея гапириб ўтди Ҳайдаров «Ориат Доно» радиосига берган интервьюсида.

Top