Фан-техника | 00:40 / 04.02.2018
6938
2 дақиқада ўқилади

Япон компанияси кемаларга “қуёш елканлари” ўрнатмоқчи

Фото: screenshot

Кемачиликда қолган транспорт турларига нисбатан атмосферага кам миқдорда зарарли моддалар чиқарилмайди ва бунда нафақат ҳаво, балки дарёлар, денгизлар ва океанлар ифлосланади. Шу сабабли транспортнинг экологик тоза турларини яратиш нафақат қуруқликда, балки сувда ҳам амалга оширилиши лозим. Яқинда Eco Marine япон компанияси ҳаракатланиш учун бир вақтда ҳам қуёш, ҳам шамол энергиясини қўллай олиши мумкин бўлган кемалар лойиҳасини тақдим қилди.

Японлар ўз ишланмаларида одатдаги елканларни қуёш батареялари билан бирлаштиришмоқчи. Лойиҳага кўра, кема бортига кўп миқдорда махсус қуёш панеллари ўрнатилади ва кеманинг умумий энергия тармоғига уланади ҳамда энергия ишлаб чиқариб, уни захиралайди. Бундан ташқари, бу панеллар сузиш вақтида, шамол бўлганда елканлар сифатида қўлланади. 

Компания жорий йилда кичик юк кемаларида (ғалла, кўмир  ташишга мўлжалланган балкерлар) уларнинг анъанавий қувват таъминотлари ўрнига ўзининг “қуёш елканлари”ни ўрнатиб, ушбу технологияни синовдан ўтказмоқчи. Синовлар 12-18 ой давом этади ва жараён вақтида кемалар бундай елканлардан қандай миқдорда ҳаракат энергияси олиши мумкинлиги ва кемаларда максимал самарадорликка эришиш учун қандай миқдорда қуёш панеллари ўрнатиш кераклиги аниқланади. 

Бироқ бу транспорт турининг кенг тарқалишида тўсиқ бўлиши мумкин бўлган бир муаммо мавжуд. Гап шундаки, кемачилик компанияларига айни вақтда тикланувчи энергияга ўтиш иқтисодий томондан бенафдир. Шу сабабли Eco Marine мутахассислари “қуёш елканлари”ни ишлаб чиқаришни улар анъанавий энергия манбалари билан рақобат қила оладиган даражада арзонлаштирмоқчи. 

Мавзуга оид