16:54 / 06.02.2018
6395

Меркель биржалардаги вазият ҳақида: биз ташвишли вақтда яшаяпмиз

Фото: Reuters

ГФР канцлери Ангела Меркель жаҳон биржасидаги оғир вазият ҳақида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

«Биз марказий нарсаларни эътибордан четда қолдирмаслигимиз лозим, мен сўнгги соатларда биржада хавотирли вазиятни кўрмоқдаман. Биз ташвишли вақтда яшамоқдамиз, биздан, халқ партиялари – ХДИ, ХСИ ва ГДПИдан кутаётган нарсалар – бу ҳукуматни инсонлар фаровонлиги учун шакллантириш, барқарорликни таклиф этувчи ҳукуматни», - дея айтиб ўтди Меркель.

Унинг таъкидлашича, ҳукумат фаровонлик ҳамда хавфсизликни кафолатлаши керак.

Top