Спорт | 22:00 / 06.02.2018
6280
1 дақиқада ўқилади

Нидерландия терма жамоаси янги бош мураббийни тайинлади

Фото: Twitter/KNVB

Нидерландия қироллиги футбол иттифоқи терма жамоага Роналд Куман янги бош мураббий бўлганини эълон қилди.

54 ёшли мутахассис федерация билан 4,5 йиллик шартнома имзолади.

Унинг олдига терма жамоани Евро-2020 ва ЖЧ-2022 финал босқичига олиб чиқиш вазифаси қўйилди.

Маълумот ўрнида, Роналд Куман мураббийлик фаолиятида «Аякс», «Бенфика», ПСВ, «Валенсия», АЗ, «Фейеноорд», «Саутҳемптон» ва «Эвертон» клубларини бошқарган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид