Жаҳон | 08:18 / 06.02.2018
5267
1 дақиқада ўқилади

Ҳью Грант телефони бузиб кирилгани учун медиахолдингдан катта товон пули ундирди

Фото: РИА Новости / Екатерина Чеснокова

Британиялик таниқли актёр Ҳью Грант Mirror Group медиахолдингидан ўзининг телефони яширин равишда тинглаб борилгани учун катта миқдордаги товон пули ундирди.

"Бу иш фақатгина менинг телефоним ва менга яқин бўлган инсонларнинг телефонига тегишли эмас. Суд шуни аниқ тушунтира билдики, Daily Mirror, Sunday Mirror ҳамда Sunday People телефонлар бузиш ва маълумот йиғишнинг бошқа ноқонуний усулларидан саноат кўламида фойдаланган", - дея маълум қилди Грант Лондондаги Юқори суд биноси олдида тўпланган журналистларга.

Грантнинг ҳимоячиси душанба кунги йиғилишда судга медиахолдинг билан келишув деталларини тақдим этди.

Грант товон пули миқдорини ошкор этмади, бироқ, тахминларга кўра, гап олтита сонли рақам ҳақида кетмоқда.