Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Сурияда яна кимёвий ҳужум рўй берган бўлиши мумкинлигини хабар қилди
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Суриянинг Саракеб шаҳрида 4 февраль куни кимёвий моддалар қўлланган бўлиши мумкин экани ҳақида маълумотлар олди. Бу ҳақда «РИА Новости» бошқарма матбуот релизига асосан хабар бермоқда.
«БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ходимлари 4 февраль куни Саракеб шаҳри шарқидаги турар-жой туманига авиазарбалар берилганидан сўнг заҳарли моддалар тарқатилишига оид хабарлар, шу жумладан видеоёзувни олишди», - дейилади хабарда.
Эҳтимолий ҳужум натижасида қурбонлар юз бергани ҳақида маълумотлар йўқ.
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасидан таъкидланишича, 4-9 февраль кунлари Суриядаги можаро оқибатида 277 оддий фуқаро қурбон бўлди, яна 812 инсон жароҳатланди.