Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ғалаба-Амузанг» темир йўл тармоғи Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи давомида очилиши мумкин
Ўзбекистонда Тожикистоннинг Хатлон вилоятига олиб борувчи, Ғалаба-Амузанг перегони (икки қўшни станция орасидаги масофа) орқали ўтувчи темир йўл тармоғини тиклаш ишлари бошланди. Ушбу йўналишларнинг Тожикистон билан чегарадош қисмлари 2012 йил бошида олиб ташланган, деб ёзмоқда AsiaTerra.

Ҳозирги кунда ишлар кечаю кундузлик режимда олиб борилмоқда, сабаби, лойиҳа ташаббускорлари режасига кўра, бу йўл орқали товар поездларининг ўтиши март ойининг биринчи ўн кунлигида бошланади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи ҳам айнан шу муддатга режалаштирилган.
Келажакда Тошкент ва Душанбе ўртасида темир йўл йўловчи рейсларини очиш ҳам мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Тожикистон билан темир йўлни қайта тиклашга киришгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
21:26 / 25.08.2025
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланганлик учун жазо жорий этилди
07:46 / 23.08.2025
Россияга исириқ олиб борган тожикистонлик аёл 8 йилга қамалди
17:52 / 04.12.2024