Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония жанубида аниқланган вулқон келажакда 100 млн инсоннинг ҳаётига зомин бўлиши мумкин
Фото: Scientific Reports
Япониялик олимлар Кикай сувости кальдерасида дунёдаги энг йирик вулқон “гумбази”ни топишди. Тадқиқотчиларнинг фикрича, уларнинг остида вулқон фаоллиги давом этмоқда.
Кобе Университети қошидаги денгиз туби маркази тадқиқотчилари сўнгги икки йилда кальдерага батискафда уч марта тушишган. Олимлар кальдера марказида гигант вулқон гумбазини топишди, унинг ҳажми 32 куб километрни ташкил этади.
Вулқон Япониядаги энг фаол, деб аталмоқда. Унинг остида магманинг катта ҳажми тўпланиб қолган бўлиб, у келажакда отилиши мумкин. Бунга сабаб – гумбаз остида гидротермал оқимларнинг чиқаётганидир.
Институт профессори Ёсиюки Тацумининг сўзларига кўра, вулқоннинг 100 йил давомида отилиш эҳтимоли 1 фоизга тенг. «Бироқ ёмон сценарийга қарайдиган бўлсак, бундай отилиш оқибатида 100 млн инсон ҳалок бўлиши мумкин», - дея айтиб ўтди профессор.
Таъкидланишича, кальдера 7,3 минг йил аввал рўй берган вулқон отилишидан сўнг пайдо бўлган ҳамда Кюсю жанубий ороли ҳудудидаги Дзёмон маданияти манзилгоҳларини йўқ қилиб ташлаган.
Мавзуга оид
22:34 / 25.04.2026
Япония икки ўзбекистонликни депортация қилди
18:51 / 23.04.2026
Уйқуда бош ҳолатини ўзи ўзгартирадиган Mirukuru ёстиғи тақдим этилди
12:54 / 04.04.2026
Японияга қисқа муддатли виза билан бориб, қочқинлик мақомини олмоқчи бўлган ўзбекистонлик депорт қилинди
08:31 / 30.03.2026