Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда сейсмик ёриқлар туфайли ядровий реакторни қайта ишга туширишга рухсат берилмади
Сейсмик жиҳатдан хавфли бўлган Японияда реакторлар ёки бошқа муҳим объектларни бевосита ер қаърида ёриқлар мавжуд ҳудудларга қуриш тақиқланади.
Япониянинг энергетика соҳасидаги назорат органи Цуруга АЭСдаги реактор қайта ишга туширилиш учун хавфсизлик текширувидан ўта олмаганини маълум қилди, деб хабар беради Kyodo агентлиги.
Қайд этилишича, бу 2011 йили Фукусимада юз берган ҳалокатдан кейин кузатилган биринчи шу каби ҳолат ҳисобланади.
2-сонли реактор текширувдан ўтказилганидан кейин бино остида эҳтимолий ёриқлар борлиги маълум бўлган, бу ядровий объектларни сейсмик зоналарда жойлаштириш талабларига зиддир.
Сейсмик жиҳатдан хавфли бўлган Японияда реакторлар ёки бошқа муҳим объектларни бевосита ер қаърида ёриқлар мавжуд ҳудудларга қуриш тақиқланади.
Июл ойида назорат органининг ишчи гуруҳи реактор биносидан 300 метр шимолда жойлашган фаол ёриқлар объект остидан ҳам ўтган бўлиши мумкинлигини истисно этмаган эди. Текширувлар Japan Atomic Power ҳужжатларидаги хатолик туфайли икки маротаба тўхтатилган.
Айни вақтда Японияда мавжуд 35 та реактордан 27 таси текширувдан ўтказилмоқда ва уларнинг 17 таси фаолиятини давом эттириш учун рухсат олган. Мамлакат ўзининг регулятор тизимини 2012 йилда янгилаган ва 2013 йил июлда янги хавфсизлик талабларини жорий этган.
Жорий йилнинг октябр ойида Япония 2024 йил ноябрь ойида 50 ёшга тўладиган «Такаҳама» атом электр станциясининг биринчи энергоблоки ишлашини давом эттиришни маъқуллаган эди. Тўртта реакторга эга «Такаҳама» атом электр станцияси Фукуи префектураси соҳилида, Япон денгизи қирғоғида жойлашган. Қонунга кўра, Япониядаги ядровий реакторлар максимал 60 йил ишлаши мумкин.
Мавзуга оид
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026
Япония Ўзбекистонга техник ёрдам ажратади
22:52 / 22.05.2026