Перуда эгизак укаси кўринишида қамоқдан қочган маҳбус ушланди
Перуда бир йил аввал турмадан эгизак укаси кўринишида қамоқдан қочган маҳбус ушланди. Бу ҳақда BBC News маълум қилди.
Воқеа “қаҳрамони” Александер Дельгадо болалар устидан жинсий зўравонлик ва ўғрилик содир этгани учун 16 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган бўлган. 2017 йил январда Перу пойтахти Лимадан шимолда жойлашган қамоққа маҳбусни кўргани унинг эгизак укаси Жанкарло келган. Маҳбус укаси билан суҳбат вақтида жигаргўшаси билан ўхшашлигидан фойдаланиб қолишга қарор қилган: у укасини гиёҳванд модда билан сарҳуш қилиб қўйиб, унинг кийимини кийиб, қамоқдан қочишга муваффақ бўлган.
Маҳбус қочиб кетгани укасининг бармоқ излари олингандан кейин аниқланган. Қочоқ маҳбусни қидириш у ҳақидаги маълумот учун мукофот пули эълон қилинмагунга қадар натижа бермаган. Натижада жиноятчи Кальяо шаҳрида қўлга олинган.
Маҳбус ҳибсга олингандан кейин онасини кўришни жуда истагани учун юзага келган имкониятдан фойдаланиб қолишга қарор қилганини сўзлаб берган. Энди у мамлакат жанубидаги тоғлар орасида жойлашган, қаттиқ қўриқланувчи қамоққа юборилмоқчи.
Маълум қилинишича, жиноятчи қидирувда бўлган вақтда унинг укаси полицияда ушлаб турилган. У акасига атайлаб ёрдам берганликда гумон қилинган, бироқ натижада унга ҳеч қандай айблов қўйилмай, қўйиб юборилган.
Мавзуга оид
15:50 / 16.11.2024
РФ ва Ғарб ўртасида янги маҳбуслар алмашинуви февралда бўлиб ўтиши мумкин
14:22 / 16.11.2024
Перуда Хитой сармоясига қурилган мегапорт очилди
18:24 / 04.11.2024
Перуда футболчи ўйин вақтида чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди
15:29 / 26.10.2024