19:52 / 16.02.2018
7282
Реклама

Ўзмиллийбанк миллий кинематографияни ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда

Ўзмиллийбанк томонидан республика ҳудудларида Миллий кинематографияни ривожлантириш мақсадида 2019 йил давомида 52 та кинотеатрни қуриш, реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбарининг Бухоро вилоятига ташрифи давомида республика минтақаларида намунавий кинотеатрларни, жумладан ёзги ҳамда “мобиль кинотеатрлар”ни қурилиши бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Ўзмиллийбанк томонидан режалаштирилган ишлар “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3176-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Бунда 10 кинотеатрлар реконструкция қилиниши; 15 та 1 қаватли кинотеатрларда 2 тадан 70 ўринли қурилиши (умумий майдони 602 кв.м.); 15 та 2 қаватли кинотеатрларда 2 тадан 70 ўринли қурилиши (умумий майдони 1 069 кв. м.); 12 та ёзги очиқ кинотеатрларда 150 ўринли қурилиши (умумий майдони 400 кв.м.) режалаштирилгандир.

Шу билан бирга, жорий йилда Бухоро вилоятининг Бухоро ва Когон шаҳарларида ҳамда Жондор ва Ғиждувон туманларида 4 та 2 қаватли янги замонавий кинотеатрлар қурилиши режалаштирилган. Ушбу кинотеатрлар 2018 йилнинг 4-чорагида ишга туширилади, натижада 70 та янги иш ўрни яратилади.

Ўзмиллийбанк томонидан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги билан ҳамкорликда республиканинг энг олис шаҳар ва қишлоқларида аҳолига миллий ҳамда хорижий бадиий ва ҳужжатли фильмларни намойиш этиш мақсадида замонавий жиҳозланган “Мобиль кинотеатр” лойиҳасини амалга оширмоқчи. Бунда 2 дона тиркамали кинотеатр олиб келинади. Ушбу кинотеатр орқали йилига 120-150 минг кишига хизмат кўрсатилади.

Лойиҳанинг афзаллиги, мобиллиги, 30 дақиқа оралиғида кинотеатр кўринишига келиши, электр энергияси йўқ ҳолларда генератор ёрдамида ишлашидир.

Банк томонидан 2018 йилда “Ўзавтосаноат” АЖ билан биргаликда ишлаб чиқилган “Киноклуб” лойиҳаси учун республикаси бўйлаб кўчма кино намойишларини ташкил этиш мақсадида 14 та “Дамас” автотранспорт воситаси сотиб олинади. Ушбу автотранспорт воситалари махсус техника жиҳозларига эга бўлади (кинопроектор, киноэкран, колонка ва овоз кучайтиргичлар ҳамда бошқа зарур техника ускуналари билан).

Top