Фан-техника | 17:28 / 17.02.2018
9583
2 дақиқада ўқилади

Тожикистонда Интернетга давлат монополияси киритилди

Фото: Fotolia

«Тожиктелеком» давлат интернет-провайдери мамлакат провайдерлари ва уяли алоқа компанияларига интернет-трафикнинг ягона сотувчиси бўлади, деб хабар қилмоқда тожик ОАВ.

Маълумотларга кўра, илгари провайдерлар интернетни қаердан сотиб олишни ўзлари танлашлари мумкин эди - Қирғизистон, Ўзбекистон ёки Хитойдан. Энди бу ишни қилиш тақиқланган.

Давлат интернет-провайдери раҳбариятининг фикрича, ҳеч қандай қонун бузилаётгани йўқ ва фақат ҳукуматнинг «Ягона коммутация алоқа марказини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ҳаракат қилишмоқда. Унинг орқали мамлакатда барча трафик кечиши керак.

Тожикистон ҳукумати миллий хавфсизликни таъминлаш ва терроризм ҳамда экстремизмга қарши курашиш учун 2016 йил бошида Ягона коммутация алоқа марказини ташкил этишга қарор қилди. Марказ мамлакат бюджетига 50 миллион долларга тушди ва ҳукумат ҳамда махсус хизматларга мамлакатда барча алоқа турларини назорат этиш учун деярли чексиз имконият яратди. Махсус хизматлар бевосита суҳбатларни тинглашлари, Интернет-трафикни кузатишлари ва мониторинг қилишлари ҳаммда компаниялар ва индивидуал фойдаланувчиларни ўз хоҳиш-иродаларини танлаб ўчиришлари мумкин. Бироқ, провайдерларга «Тожиктелеком»дан ташқари бошқа трафикни сотиб олишга тақиқ жорий этиш ҳақида аввал сўз юритилмаган.

Тожикистон провайдерлари ва уяли алоқа компаниялари вакиллари вазиятни изоҳлашдан бош тортишмоқда. Бироқ уларнинг айтишича, энди ҳеч нарсани ўзгартиришнинг имкони йўқ.

Мавзуга оид