Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўча номлари билан бошланган «совуқ уруш»га Туркия ҳам қўшилди
Фото: 1News
Шу кунларда АҚШ ва Россия ўртасида совуқ уруш қайта авж олгандай бўлмоқда. Ижтимоий тармоқдаги даҳанаки сохта ботларнинг тортишувидан сўнг, сиёсатчилар амалий «ҳаракатлар» орқали “уруш“ни давом эттирмоқда.
Гап шундаки, АҚШ пойтахти, Вашингтон шаҳар Кенгаши аъзолари марҳум рус мухолифати, амалдаги Россия президенти Владимир Путиннинг ашаддий танқидчиси Борис Немсовни хотирлаб «ажойиб» нарса ўйлаб топишди. Кенгаш аъзолари 2015 йил февраль ойида вафот этган Немсов номи билан АҚШдаги Россия элчихонаси жойлашган кўчани атай бошлади.
Рус сиёсатчиси, ўнг-қўл намоёндаси Михаил Дегтярёв ҳам ўз вақтида жавоб қайтаришни ўйлаб, Россиядаги АҚШ элчихонаси жойлашган бино яқинидаги сайилгоҳни «Шимолий Америка берк кўчаси» (берк якуни) дея номлашни таклиф этди. Шу ойда Москва шаҳар маъмурияти ушбу масалани муҳокама этиши кутилмоқда.
Очиғини айтганда АҚШ шу “ўйин“ни ўзи бошлаган: 1980 йилларда рус диссиденти, Нобел мукофоти совриндори ва атом физикаси йўналишида таниқли бўлган олим Андрей Сахаровнинг қўлга олинганига ўзгача муносабат билдирганди. Билганингиздек, Сахаров кўчаси Вашингтонда ягона эмас, АҚШ Конгрессида Хитой элчихонаси жойлашган кўча номини хитойлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, диссидент Лю Шиаобо шарафига аташ ҳам таклиф этилган. Хитой эса қарши жавобда Сноуден номига тўхталганди.
Бундай таклифлар амалда қўллаб-қувватланмаган, халқлар ўртасидаги дипломатия арзимаган сабабга кўра бузилишини ҳеч истамайди. Аммо, ҳафтанинг илк кунидан Анқара ҳам ғалати «Совуқ уруш» гирдобида эканини маълум қилди. Эндиликдан Туркиядаги АҚШ элчихонаси жойлашган кўчанинг номи «Зайтун банди» (Туркия Шимолий Сурия - Африн ҳудудида олиб борган антитеррор ҳарбий амалиётлари шундай номланган) деб номланади.
Айнан шу ҳафта пайшанба куни АҚШ Давлат котиби (Ташқи ишлар вазири) Рекс Тиллерсон Туркиянинг хориждаги ҳарбий амалиётларини АҚШ нуқтайи назардан муҳокама этиш учун расмийлар билан учрашиши режалаштирилганди.
Шу пайтгача Туркия томонидан ҳаракатлари қораланган айрим курд ташкилотлари ва уларнинг етакчилари АҚШ томонидан пассив кўмакка эга бўлиб келмоқда.
Мавзуга оид
19:44 / 25.04.2026
АҚШ–Эрон уруши фонида Туркия нега асабийлашмоқда?
18:07 / 25.04.2026
Эрон уруш туфайли ёпилган халқаро авиақатновларни қайта тиклади
23:00 / 24.04.2026
Туркияда 15 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқларга кириш тақиқланди
22:57 / 23.04.2026