Жаҳон | 08:19 / 20.02.2018
7485
1 дақиқада ўқилади

Мадуро Трамп билан исталган жойда учрашишга тайёрлигини маълум қилди 

Фото: EPA

Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ президенти Дональд Трампга мулоқотни бошлашни ва музокаралар учун жой ва санани танлашни таклиф қилди.  

“Дональд Трамп бошқа давлатлар ишларига аралашмасликка чақирганди. Буни бажариш ва тажовуз ўрнига мулоқотни бошлаш вақти келди. Каракас ёки Вашингтондаги мулоқотми? Вақт ва жой ва мен ўша ерда бўламан”, деб ёзган Мадуро твиттерда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид