Иккиламчи бозордан турар-жой сотиб олаётганда қандай хатолардан қочиш керак?
Кўпчилик кўнгилдагидек уйни топишни худди бир катта мусибатдек қабул қилишади.
Ўнлаб уй кўришлар, турли объектларнинг афзалликлари ҳамда камчиликларини солиштириш, хонадон қулайликлари мезонларини кўриб чиқиш зарурияти – буларнинг бари ҳар кимни ортиқча ташвишга солиши аниқ!
Агарда сиз етарлича тажриба, кўникма ва уй олди-сотдиси тушунчасига эга бўлмасангиз, албатта, кўчмас мулк харид қилишда ёки сотишда хавф-хатарларга дуч келишингиз мумкин.
Кўчмас мулк портали Uybor.uz “Solido” риэлтор ташкилоти билан ҳамкорликда харидорлар иккиламчи бозорда уй сотиб олаётганда дуч келиши мумкин бўлган асосий хавф-хатарларни аниқлашди.
Кўчмас мулк бозорида кенг тарқалган хавф-хатарлар:
- Уй сотиб олиш тўғрисидаги шартномани ҳақиқий эмас деб топилиши;
Масалан, агарда уйнинг аввалги эгаси муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқародан кўчмас мулкни олган бўлса, суд илгарироқ тузилган олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмаслиги тўғрисида ҳукм чиқариши мумкин. Янги уй эгаси ҳукуматдан айрим товон тўланишини кутса-да, лекин пул миқдори сотиб олинган мулкнинг нархига нисбатан камроқ бўлиши мумкин. Шубҳасиз, агарда хонадон қисқа вақт оралиғида бир неча маротаба сотилган бўлса, уйнинг аввалги шартномалари тарихи ва иштирокчиларини ўрганиб чиқиш зарур.
- Хонадондан аввалдан рўйхатга олинган шахсларни чиқариб юбора олмаслик;
Хонадонга рўйхатга олинган, лекин мулкка эгалик қилмаган шахслар чиқиб кетишдан бош тортиши мумкин. Бу каби ҳолатлар қариндошлар билан бир қаторда мазкур уйда рўйхатдан ўтган бегона одамлар билан ҳам содир бўлиши мумкин. Шу сабабли, хонадонда рўйхатга олинган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар, васийлик кенгаши қарорлари мавжудлигини тегишли тартибда текшириш ҳамда олди-сотди шартномаси тузилмасидан аввал рўйхатдаги шахслар розилигини олиш зарур.
- Учинчи шахслар эътирозининг келиб чиқиши ва сотиб олинган уй-жой ҳисобига уларнинг талаблари қондирилиши;
Агар мулк гаровга қўйилган ёки сотиш учун таъқиқ қўйилган бўлса, уй олди-сотдисини амалга ошириб бўлмайди. Нотариуслар автоматлаштирилган «Нотариус» ахборот тизими базасига кириш ҳуқуқига эга бўлган ҳолда, битим тузишдан аввал таъқиқ ҳолатини текширишади. Бироқ, харидор омонат беришдан аввал ўзи мустақил равишда тасдиқлаши керак. Бунинг йўли осон: Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси бўйича Ягона дарчада текшириш мумкин.
- Аванс пул билан боғлиқ муаммолар
Сотувчи аванс пулни аввалдан олиб қўйиб, оқибатда уйни сотишдан бош тортиши ёки омонатни қайтармаслиги каби ҳолатлар жуда кўп учрайди. Бу каби кўнгилсизликлардан қочиш учун аванс тўлов бўйича шартномани тўғри тузиш зарур. Бундан ташқари, аванс шартномасини ҳуқуқий ҳужжатлар оригинали билан амалга ошириш керак. Фақат шундан сўнггина, бошланғич тўловни амалга ошириш мумкин.
Шартнома олдидан сиз сотувчи билан хонадонни буюмлардан бўшатиш муддати ва рўйхатга ёзилганларни барчасини рўйхатдан ўчириш ҳақида ҳам келишиб олишингиз зарур. Буларнинг бари олди-сотди шартномасида кўрсатилиши керак. Шартноманинг барча томонлари ва иштирокчилари битим шартлари билан яхши танишиб чиққан бўлишлари жуда муҳим. Ниҳоят, битим қатнашувчилари ўзаро келишиб, шарномага қўл қўйиш учун бир кунни белгилаши керак.
Агарда сиз Тошкент шаҳридан кўчмас мулк, турар-жой харид қилиш истагида бўлсангиз, ишончли манба - Uybor.uz сайтидан фойдаланинг. Шунингдек, Тошкентдаги кўчмас мулкларни топиш ва тўғри битим тузишга ёрдам берувчи “Solido” Риэлтор ташкилоти га мурожаат қилинг.
Реклама ҳуқуқи асосида