Пёнгчанг-2018: Ҳоккейда сенсация! Олимпиада тарихида ҳеч қачон кузатилмаган натижа қайд этилади

Фото: AP
Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида давом этаётган Қишки олимпиада ўйинларининг энг оммавий спорт турларидан бири саналган ҳоккей бўйича ярим финал учрашувлари ўтказилди.
Мусобақанинг энг шов-шувли натижаси шу турга келиб қайд этилди. Сўнгги учта олимпиада чемпиони бўлган Канада терма жамоаси бу босқичга келиб, кутилмаганда Германия терма жамоасига имкониятни бой бериб қўйди — 3:4. Миллий ҳоккей лигаси (NHL) вакилларисиз тузилган аралаш таркибдаги Канада энди фақатгина 3-ўрин учун курашадиган бўлди.
Иккинчи ярим финалда Россиялик олимпиячи атлетлар Чехия терма жамоасини мағлубиятга учратиб финал йўлланмасини қўлга киритди. Эндиликда россияликлар финалда Германия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, шу кунгача бу икки терма жамоа ҳеч қачон олимпиадаларда олтин медални қўлга киритмаган. Россия 1998 йилдан буён илк марта финалга чиққан бўлса, Германия учун бу мутлақо биринчи финал бўлади.
Финал учрашуви 25 февраль куни бўлиб ўтади.
Олимпиада-2018
Ҳоккей. 1/2 финал
Канада – Германия – 3:4 (0:1, 1:3, 2:0)
Чехия – Россиялик олимпиячи атлетлар – 0:3 (0:0, 0:2, 0:1)
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00
-
2 июн янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 21:59
-
Пентагон раҳбари Украинанинг «Павутина» операцияси ҳақида мунтазам маълумот олган – ОАВ
Жаҳон | 21:50
-
Тошкент вилоятида синов тариқасида синтетик метан ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
Ўзбекистон | 21:49
Мавзуга оид

13:23 / 22.04.2025
Шавкат Мирзиёев ҳоккейчилар ва енгил атлетикачиларни ютуқлари билан табриклади

15:30 / 05.02.2025
Ҳоккей бўйича Россия миллий жамоаси 2026 йилги ЖЧда иштирок этмайди

23:34 / 30.11.2023
2030 ва 2034 йилги қишки Олимпиада ўйинларига Франция курортлари ва АҚШ мезбонлик қилади

08:46 / 29.05.2023