Ўзбекистон Республикаси табиий захира ва минералларга бой Марказий Осиё ҳудудида жойлашган етакчи давлат ҳисобланади. Мамлакат дунёда пахта етиштириш, олтин қазиб олиш ва уни сотиш, газ ишлаб чиқаришда илғорлардан бири саналади.
Шунга қарамасдан, Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишида энг оғриқли нуқта – коррупция

Transparency International Corruption Perceptions Index (CPI) 2014 йил эълон қилган маълумотда Ўзбекистон коррупция ботқоғидаги давлатлар рўйхатида 185та мамлакатдан 166 ўринни эгаллаган. Минтақада эса Туркманистондан кейин, иккинчи ўринда эътироф этилган. Орадан икки йил ўтиб, давлат коррупция рейтингида 10 поғона юқорилади, аммо 2017 йилда Ўзбекистон 157та ўринда эътироф этилди. Табиий савол пайдо бўлади: нега халқаро ташкилотлар Ўзбекистонни коррупция ботқоғида кўрмоқда? Мантиқан қисқа фурсатда коррупциядан батамом қутулишнинг имкони йўқ, аммо биздаги муаммо ўзгача: халқ ва мутасаддилар ҳалигача масаланинг асл моҳиятига болта урмаган. Соддароқ қилиб айтганда, касални ўз номи билан аташни бошлаш зарур. 

International Financial Corporation  ҳамда Жаҳон Банки 2013 йил тақдим этган ижтимоий сўровнома натижаларига кўра, 16 фоиз аҳоли у ёки бу ҳужжатларни расмийлаштиришда, айрим турдаги фаолиятни лицензиялаш учун ваколатли шахсларга пора беришини тан олган. Коррупциянинг бундай кўриниши таълимда, ишга жойлашишда ҳам кенг учраб туради. Иккинчи ҳолатни юзага келишига етакловчи катта омил – давлат хизматчилари, таълим соҳасидаги педагог-мураббийларнинг ойлик маошлари камлигида, деб айтиш мумкин. Бу вазиятни яхшилаш имконияти ва истиқболлари кўп: маошларни меҳнатга яраша ошириш, ортиқча қоғозбозликни бартараф этиш ва давлат хизматларини амалга оширишда максимал шаффофликни таъминлаш шулар жумласидандир.

Коррупция кўринишининг яна бир шакли – маҳаллий ҳокимият мутасаддилари ҳамда хусусий тадбиркорлик эгалари ўртасида “ҳомийлик” шаклида юз беради. Масалан, спорт тадбирлари, хайрия ишлари, маданий-кўнгилочар байрамларга ҳомийлик қилиш эвазига муайян “коррупцион функция” шаклланганди. Биргини яқин ўтмишда Fund Forum фаолияти мисолида шундай тажрибани ўрганиш мумкин. 

Айрим ҳолларда эса давлат органлари, ташкилот ва идора вакиллари ваколат/масъулиятидан ташқари ишларга жалб этилди.  Масалан, 2017 йил ташкил этилган пахта терим мавсумига ижтимоий соҳа вакиллари – ўқитувчи, шифокор, шу жумладан талабаларни далага олиб чиқиш расман тақиқланган бўлса-да, амалда бу тақиқ бузилди. Бундан ташқари, ташкилотлардан