Қозоғистонда 10 миллион долларлик «тушунарсиз бойлик» давлатга қайтарилди
«Тушунарсиз бойлик» - қўлга киритиш манбаларининг қонунийлиги аниқ бўлмаган активлар ҳисобланади. Агар уларнинг қонунийлиги исботланмаса, давлат ихтиёрига ўтказилади.
Қозоғистонда «тушунарсиз бойлик» бўйича биринчи суд акти ижро этилди, деб хабар берди Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги активларни қайтариб олиш қўмитаси.
Қайд қилинишича, суд жараёнида айбланувчилар активларни қўлга киритиш манбаларининг қонунийлигини исботлай олмаган, шундан сўнг 10 миллион доллардан ортиқ маблағ давлат ҳисобига ўтказилган.
Айбланувчилар (хабарда уларнинг исми-шарифи кўрсатилмаган) бу қарорга рози бўлмай, апелляция шикояти берган. Бироқ уларнинг шикояти қаноатлантирилмаган.
«Суд қарори ижроси доирасида нақд пуллар, қимматбаҳо заргарлик буюмлари, экспертларнинг фикрича, илдизи саклар даврига бориб тақаладиган тарихий-маданий мерос объектлари давлат даромадига айлантирилди», дейилади департамент хабарида.
2023 йил 12 июл куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев «Ноқонуний йўл билан олинган активларни давлатга қайтариш тўғрисида»ги қонунни имзолаган эди.
Ноқонуний активларни қидириш билан Бош прокуратура ҳузуридаги махсус ваколатли орган шуғулланади. Унинг эътиборига тушиш учун фуқаронинг умумий қиймати 100 миллион доллардан ортиқ бойлиги бўлиши керак. Агар фуқаро бойлигининг келиб чиқиши қонуний эканини исботлай олмаса, у давлат даромадига айланади. Улар ғазнага ихтиёрий равишда ёки суд қарори билан мажбуран қайтарилиши мумкин.
Қозоғистонда шу пайтгача «тушунарсиз даромадлар» ихтиёрий равишда давлатга қайтарилган. Ўтган йилнинг баҳорида ҳукумат ноқонуний йўл билан олинган активларни давлатга ихтиёрий равишда қайтариш бўйича келишувлар доирасида ғазнага 40 миллиард тенгедан (83 миллион доллар) ортиқ маблағ ўтказилгани ҳақида хабар берган эди. Бу маблағларни ижтимоий мақсадларга ва мамлакатда баҳорги тошқин оқибатларини бартараф этишга йўналтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Мавзуга оид
20:04 / 21.12.2024
Ғойиб бўлган машиналар иши: асосий фигурант Абдулла Абдурасуловнинг шериклари қамалди, унинг ўзини терговчи қўйиб юборган
15:00 / 18.12.2024
Россия Қозоғистондаги уран қўшма корхоналаридаги улушини Хитойга сотади
17:20 / 17.12.2024
Хитойда катта миқдорда пора олишда айбланган партия мулозими қатл этилди
16:30 / 13.12.2024