Жаҳон | 15:10 / 01.03.2018
54786
1 дақиқада ўқилади

Путин Россия учун асосий таҳдидни маълум қилди

Фото: РИА "Новости"

Россия учун асосий таҳдид – ортда қолишдир, бундай вазиятни ўзгартириш ва ривожланиш динамикаси билан таъминлаш керак. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Путин маълум қилди.

"Айнан ортда қолиш – шу асосий таҳдид ва бизнинг душман. Агарда вазиятни ўзгартирмасак, у фақат кучайиб боради. Бу худди доимий касалликдек, у организмни ичидан емиради", - дея айтиб ўтди Путин Федерал йиғилишга мурожаат билан чиқиб.

Унинг сўзларига кўра, шундай яратувчанлик қудрати, шундай ривожланиш динамикасини яратиш керакки, бунда ҳеч қандай тўсиқлар олдинга қараб ҳаракатланишга халақит бермаслиги лозим. "Бизнинг ўзимиз келажагимизни аниқлашимиз керак ва шундай қиламиз", - деган Путин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид