Спорт | 12:50 / 01.03.2018
6390
2 дақиқада ўқилади

Руслан Мелзиддинов ва Шоҳруз Норхонов «Сўғдиёна»да. Жиззах клуби янги футболчиларини таништирди

Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби 28 февраль куни янги футболчиларни кенг оммага таништирди. 

Тадбирда Жиззах вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят футбол федерация раҳбарлари, клуб ходимлари, «Сўғдиёна» аёллар, футзал жамоалари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар, деб хабар беради клуб сайти.

Тадбир давомида «Сўғдиёна» ўзининг янги логотипини ҳам тақдим этди. 

Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, жамоа тарихдан «яшил бўрилар» номи билан танилган экан. Аммо логотипдаги бўри негадир кулранг эканини кўришимиз мумкин. Бундан ташқари, яшил тоғлар ортидан учиб келаётган тўп ҳам кишини ажаблантиради.

Тадбирнинг асосий қисмида жамоага келган янги футболчиларга футболкалар топширилди. 

Улар: Дилшод Ҳамроев (дарвозабон, 23-рақам), Фарҳод Мираҳматов (ҳимоячи, 5), Дониёр Одилов (ҳимоячи, 7), Шохруҳбек Ҳолматов (ҳимоячи, 15), Тоҳир Шамшитдинов (ҳимоячи, 33), Акмал Холмуродов (ҳимоячи, 26), Дилмурод Каримов (яримҳимоячи, 6), Дониёр Ҳасанов (яримҳимоячи, 8), Сардорбек Азимов (яримҳимоячи, 9), Алишер Зиявиддинов (яримҳимоячи, 19), Жаҳонгир Абдумўминов (яримҳимоячи, 31), Иқбол Маликжонов (яримҳимоячи, 20), Шохруз Норхонов (ҳужумчи, 10), Руслан Мелзиддинов (ҳимоячи, 85), Нурилло Тўхтасинов (яримҳимоячи, 99).

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид