Спорт | 08:00 / 02.03.2018
6596
1 дақиқада ўқилади

Бакамбу - Африканинг энг қиммат футболчисига айланди

«Вильярреал» ҳужумчиси Седрик Бакамбу Хитойнинг «Бэйцзин Гоань» клуби билан шартнома имзолади.

Норасмий маълумотларга кўра, футболчининг трансфери учун хитойликлар 90 млн евро тўлашди. 

Натижада, Бакамбу габонлик Пьер-Эмерик Обамеянгдан ўзиб кетиб, Африка тарихидаги энг қиммат футболчига айланди. Аввалроқ, Обамеянг учун «Арсенал» 77 млн евро тўлаган эди.