Жаҳон | 09:39 / 03.03.2018
19645
1 дақиқада ўқилади

Кениялик шифокорлар адашиб бошқа беморнинг миясини операция қилишди

Фото: AFP

Кениядаги шифохонада жарроҳлар белгиланган бемор ўрнига бошқа бемор миясида операция ўтказишди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда. 

Жарроҳлик столига шифохонага шиш билан тушиб, жарроҳлик операциясига эҳтиёж сезмаган киши ётқазилган. Уни миясида тромб аниқланган бемор деб қабул қилишган. Шифокорлар беморни бир неча соат давомида операция қилиб, тромбни аниқлай олишмагач, хато қилганларини тушуниб етишган.

Шифохона раҳбариятининг таъкидлашича, операция қилинган бемор соғаймоқда. Миясида тромб аниқланган беморнинг соғлиғи ҳам яхшиланмоқда ва эҳтимол, унга энди операция ҳам керак бўлмаслиги мумкин.

Ушбу воқеадан кейин нейрожарроҳ, анестезиолог ва икки нафар ҳамшира вақтинчалик ўз ишидан четлатилган. Шифокорлар касаба уюшмаси хатоликда айбланган тиббий ходимларнинг ёнини олди. Уюшмада чалкашлик тиббий ходимлар ва операция хоналарининг етишмаслиги сабабли юзага келгани таъкидланмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид