Бухорода “гиёҳфурушлар”нинг яна бир гуруҳи қўлга олинди
Ғиждувон туманида яшовчи “Нусрат” исмли шахснинг Ғиждувон тумани ҳудудида кўп миқдорда “наша” гиёҳвандлик моддаси сотиб юрганлиги тўғрисидаги маълумотга асосан, олиб борилган дастлабки тезкор-суриштирув ҳаракатлари жараёнида мазкур фуқаро Ғиждувон шаҳри, “Дилкушо” МФЙ, А.Ғиждувоний кўчаси 40-уйда яшовчи, 1960 йилда туғилган, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан судланган Восиев Нусрат Неъматович эканлиги аниқланиб, шу куни вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан “назорат тариқасида гиёҳванд моддаларини сотиб олиш” тадбири ўтказилади. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Нусрат Восиев назорат тариқасида гиёҳванд моддаси сотиб олиш учун юборилган шахсга ўзининг таниши бўлган, Ғиждувон тумани, “Гулистонобод” МФЙ, Работипоён қишлоғида яшовчи, 1968 йилда туғилган, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164-моддаси билан судланиб жазо муддатини ўтаб чиққан Қаҳоров Наби Шарипович билан жиноий тил бириктириб, ҳар бир қути “наша” гиёҳвандлик моддасини 400.000 сўмдан эканлигини айтиб, 4 дона “СПИЧКИ” ёзувли гугурт қутисига солинган ҳолдаги 15.91 грамм “марихуанна” гиёҳвандлик воситасини ўтказган вақтда вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинади.
Ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, “гиёҳфуруш”ларга нисбатан жазонинг муқаррарлигини таъминлаш чоралари кўрилди.