Технология | 00:35 / 07.03.2018
10943
1 дақиқада ўқилади

Forbes Трампнинг бир йил президентлиги вақтидаги йўқотишларини баҳолади

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп бир йил президентлиги давомида 400 млн доллар йўқотди. Бу ҳақда Forbes ёзмоқда.

Трамп нашрнинг 2018 йилги энг бой одамлар рейтингида 766-ўринни эгаллади ва унинг бойлиги 3,1 млрд долларга баҳоланган.

Нашр Трамп бойлигининг камайиши сабабини бозордаги вазиятда кўрмоқда, бироқ Трамп шахсининг беқарорлиги ҳам ўз ролини ўйнаган.

Трамп бойлиги камайишига Нью-Йорк марказидаги “Трамп-тауэр” қийматининг 41 млн долларга арзонлаши олиб келган. Трампнинг яна бир кўчмас мулки ижарага талаб камайгани сабаб жабр кўрган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид