Ўзбекистон | 16:30 / 08.03.2018
12778
1 дақиқада ўқилади

Президент матбуот котиби: Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи доирасида камида 27 ҳужжат имзоланади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифидан улкан натижалар кутилмоқда.

Президентнинг матбуот котиби Комил Алламжоновнинг маълум қилишича, ташриф доирасида имзолаш учун 27 ҳужжат тайёрланган. Давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, Ўзбекистон – Тожикистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома, Фуқароларнинг ўзаро қатнови тўғрисидаги битим шулар жумласидандир.

Шунингдек, ташриф доирасида ўтказиладиган бизнес-форум ва Ўзбекистон миллий саноат кўргазмасида умумий қиймати 140 миллион доллардан зиёд бўлган тижорат шартномалари имзоланишига келишилган.

«Биласиз, Президентимиз конструктив иш олиб боради ва масалаларни жойида ҳал қилади. Шу нуқтаи назардан, ташриф пайтида келишувлар миқдори янада ошиши мумкин», дейди Комил Алламжонов.

Шавкат Мирзиёев 9-10 март кунлари Душанбеда бўлади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид