Ўзбекистон | 17:10 / 10.03.2018
9079
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзсаноатқурилишбанк ва Тожикистоннинг йирик банклари ўртасида муҳим ҳужжатлар имзоланди

2018 йил 9 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи чоғида “Ўзсаноатқурилишбанк” ва Тожикистон Республикасининг “Ориён” банки ўртасида 20 млн. АҚШ долларидан иборат икки томонлама ҳамкорлик битими имзоланди.

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк 

Шунингдек, ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва банклараро ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш мақсадида
“Амонат”, "Ориён" ва “Эсхата” банклари билан АҚШ доллари ва Евро валютасида “Вакиллик муносабатларини ўрнатиш бўйича банклараро шартнома” ҳам имзоланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистондан Тожикистонга товарлар ва хизматлар экспорти билан боғлиқ битимларни молиялаштиришни назарда тутувчи
Савдони молиялаштириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув” тузилди.

Тақдим этилаётган кредит линияси доирасида Ўзбекистондан турли соҳаларда товарлар ва хизматлар экспортини кўпайтириш мақсадида савдони молиялаштириш лойиҳаларини амалга ошириш назарда тутилмоқда.

Бугундан бошлаб Ўзбекистон ва Тожикистон тадбиркорлари ушбу кредит линияларидан фойдаланиш мақсадида “Ўзсаноатқурилишбанк” ва “Ориён” банкларига мурожаат қилишлари мумкин.

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк 

Қардош давлат тадбиркорларининг лойиҳаларини молиялаштириш масаласи  Ўзсаноатқурилишбанк томонидан қисқа муддат ичида ҳал этилади.

Томонлар ҳамкор банклар ўртасидаги муносабатларни ўзаро ишонч ва дўстлик асосида янада мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид