Жаҳон | 19:40 / 12.03.2018
6007
2 дақиқада ўқилади

АҚШда жиноятчиларга ҳимояланган смартфонлар сотган компания бош директори ҳибсга олинди 

Фото: AFP

Федерал қидирувлар бюроси BlackBerry ва Android ҳимояланган смартфонларини сотиш билан шуғулланувчи Phantom Secure компанияси бош директорини ҳибсга олди. ФҚБнинг айтишича, компания бутун дунё бўйлаб жиноий ташкилотларга қурилмаларни етказиб бериш билан шуғулланган.

Motherboard нашри маълумотларига кўра, Phantom Secure жиноий фаолият учун мўлжалланган смартфонларни наркокартелларга етказиб бергани учун ФҚБ, Канада ва Австралия полицияси нишонига айланган. Терговчиларнинг фикрича, компания бош директори Винсент Рамос бундан хабардор бўлган.

Суд ҳужжатларига кўра, Phantom Secure нафақат баъзи жиноятлар билан боғланган бўлган, балки жиноятчиликка кўмак бериш мақсадида яратилган. Компания BlackBerry ва Android смартфонларидан камера, микрофон ва интернетга уланиш учун мўлжалланган баъзи стандарт функцияларни ўчириш мақсадида смартфонларни қайта дастурлаган.  

Бундан ташқари, компания мижозларига масофадан туриб қурилмадан маълумотни ўчиришни таклиф қилган. Компания хизматларидан Мексикадаги энг йирик наркокартел – Синалоа аъзолари ҳам фойдаланишган.

2016 йилда Нидерландия полицияси ҳам шунга ўхшаш вазиятга тўқнаш келган. Полициянинг аниқлашича, Ennetcom компанияси жиноятчилар томонидан қўлланувчи шифрланган тармоқни бошқарган. 

Мавзуга оид