Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қимматли қоғозлар эмиссиясини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига қўшимчалар киритилди
Фото: Fotolia
Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Уларга асосан очиқ обуна тушунчасида нафақат қимматли қоғозларни сони чекланмаган инвесторлар орасида фойдаланган ҳолда жойлаштириш, балки қимматли қоғозларни оммавий таклиф этиш орқали ҳам жойлаштиришни назарда тутиши белгиланди.
Шу билан бирга, Қоидалар айирбошланадиган қимматли қоғозлар тушунчаси билан тўлдирилди.
Айирбошланадиган қимматли қоғозлар деганда эмитентнинг оддий акцияларига айлантирилиши мумкин бўлган имтиёзли акциялари, корпоратив облигациялари тушунилади.
Шунингдек, ягона давлат реестридан битта чиқарилишда барча айирбошланадиган қимматли қоғозларни амалга оширилган тақдирда ушбу қоғозларни чиқарилиши тўғрисидаги қарор, рисола ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг асл нусхалари тақдим қилинади.
Асл нусхалари йўқотилган тақдирда ушбу ҳолат юзасидан оммавий ахборот воситалари ва Корпоратив ахборот ягона порталидаги (openinfo.uz) берилган эълонларнинг нусхалари тақдим этилади.
Мавзуга оид
14:48 / 29.10.2025
Янги қоидалар: радиациявий манбалар хавфсизлиги тартиби тасдиқланди
13:54 / 28.08.2025
Қимматли қоғозларни рўйхатга олиш ва ҳисобдан чиқариш тартиби белгиланди
15:07 / 05.05.2025
Йирик қарз олувчилар учун алоҳида қоидалар ишлаб чиқилади
10:04 / 21.02.2025