Фан-техника | 22:20 / 13.03.2018
8144
2 дақиқада ўқилади

Компьютерларни қулоқчинлар орқали бузиб кириш усули топилди

Фото: AP

Негевда (Исроил) Давид Бен-Гурион номидаги университет тадқиқот гуруҳи компьютер қулоқчинлари ва динамиклари ёрдамида маълумотларни қўлга киритиш бўйича тажриба ўтказди. Бу усул ҳақида Bleeping Computer нашри маълум қилди. 

Мутахассислар томонидан MOSQUITO деб номланган ҳужум усули компьютерни ундаги чиқувчи аудиоразьёмларни алмаштириб қўйиш орқали зарарлашни кўзда тутади. Зарарланган компьютер моҳиятан бир вақтнинг ўзида динамик ва қулоқчинларни микрофонлар каби овозли ахборот узатгичга айлантиради.

Зарарли дастур компьютерда сақланган файлларни аудиосигналларга айлантириб, уларни хакерларга узатиши мумкин. Ахборотни қабул қилувчи машина шу зарарли дастурни қўллаб, ахборотни динамик ёки қулоқчин орқали қабул қилиб, уни яна файлга айлантиради.

Ўтказилган тажрибада 1 метрдан 9 метргача масофага узатилган иккилик саноқ тизимидаги маълумотлар массиви иштирок этган. Ахборотни узатиш тезлиги сониясига 1800 битга етган. Бунда атроф-муҳит шовқини, инсон нутқи ёки мусиқа вируснинг ғараз ҳаракатларига сезиларли халал бермаган.

Тадқиқотчилар маълумотларига кўра, ахборот узатиш тезлиги икки компьютер  динамиклари бир-бирига қаратилмаганда ёки маълумотлар узатиш вақтида товуш частотаси ўзгарганда кескин пасайиб кетади. 

Мутахассисларнинг фикрича, бундай муаммолар хакерларга катта муаммо туғдириши даргумон. Бундай ҳужумдан қочиб қутулиш йўли ҳозирча номаълум.

 

Мавзуга оид