Спорт | 20:20 / 14.03.2018
6020
1 дақиқада ўқилади

«Катта дубулға» мусобақаларининг 6 карра чемпиони Кен Флэк вафот этди

Фото: Getty Images

Америкалик собиқ теннисчи Кен Флэк 55 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Профессионал теннисчилар уюшмаси расмий сайтида маълум қилинди. 

“Менга бизнинг катта дўстимиз Кен Флэк ўтган тунда оиласи қуршовида ҳаётдан кўз юмганини айтиш жуда оғирдир”, деб ёзган бошқа бир собиқ теннисчи Роберт Сегусонинг рафиқаси Карлинг Бассет фейсбукда.

Маълум қилинишича, Флэк сепсисдан вафот этган.

Флэк жуфтликда Уимблдон мусобақасининг 2 карра чемпиони ҳисобланади, у бу мусобақани Роберт Сегусо билан 1987 ва 1988 йилларда ютган. У, шунингдек, 1988 йилги Сеулдаги ёзги Олимпиада чемпиони ҳисобланади. Марҳум теннисчи шунингдек Рик Лич билан 1993 йилда US Open мусобақаси ғолиби бўлган.