Словакия бош вазири журналист ўлими ортидаги можаро сабабли истеъфога чиқди

Фото: Reuters / Роберт Фицо
Словакия бош вазири Роберт Фицо истеъфога кетди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди. Фицонинг истеъфосини мамлакат президенти Андрей Киска қабул қилган.
Фицо Словакияда илк бор журналист ўлдириб кетилгани билан боғлиқ можаро сабабли 14 март куни истеъфога кетишга қарор қилганини маълум қилган. Худди шу сабабга кўра 28 февралда Словакия маданият вазири Марек Мадярич, 12 март куни ички ишлар вазири Роберт Калиняк ўз лавозимларини тарк этганди.
Словакиялик журналист Ян Куциак ва унинг қайлиғи жасадлари 26 февралда ўз уйларида отиб кетилган ҳолда топилган. Журналист коррупция ва словакиялик журналистларнинг италян мафияси билан боғланган бўлиши мумкинлигини тергов қилган.
27 февралда бутун мамлакат бўйлаб журналист хотирасига катта кўламли акциялар ўтган ва улар вазирлар маҳкамаси истеъфоси талаб қилинган норозилик намойишларига айланиб кетган.
Словакия президенти истеъфога кетган бош вазир ўрнига 42 ёшли Петер Пеллегринини янги бош вазир этиб тайинлади. Пеллегрини бунгача бош вазирнинг инвестициялар ва ахборотлаштириш масалалари бўйича ўринбосари, ундан аввалроқ эса 2 йил давомида парламент спикери лавозимини эгаллаган.
Мавзуга оид

10:38 / 11.06.2025
“Ўзбекистонни доно ва билимли етакчи бошқармоқда” - Словакия бош вазири Роберт Фицо

16:56 / 09.06.2025
Шавкат Мирзиёев ва Словакия бош вазири биргаликда дарахт экди

16:24 / 09.06.2025
Европага очилаётган эшик: Словакия бош вазири ташрифи ва Ўзбекистон учун янги имкониятлар

15:15 / 09.06.2025