“Осер” футболчилари бир-бирлари билан уришиб кетганлари учун майдондан четлатилдилар (видео)
Франциянинг футбол бўйича 2-лигасидан ўрин олган “Кевийи – Руэн” ва “Осер” жамоалари ўртасидаги учрашувда “Осер” футболчилари Микаэль Баррето ва Пьер-Ив Полома бир-бирлари билан уришиб кетишди.
Учрашувнинг 80-дақиқасида, ҳисоб “Кевийи – Руэн” фойдасига 3:1 бўлганда Баррето жамоадоши Поломанинг кўкрагига мушт туширади. Оқибатда улар ўртасида жанжал чиқиб, уларни икки жамоа футболчилари ҳам ажратишга тушишади. Шундан кейин учрашув ҳаками икки футболчини ҳам майдон четлатишга қарор қилди.
Unbelievable! Two Auxerre players were sent off tonight for fighting each other.
— Taz (@TazPhalora) March 16, 2018
Polomat and Barreto had to be separated as the two clashed 10 minutes before the final whistle.
French football is never dull !
pic.twitter.com/Q5eMkhcyky
“Кевийи – Руэн” футболчилари кўпчилик бўлганларидан фойдаланиб, қолган вақт ичида яна бир тўп уришга муваффақ бўлишди.
Мавзуга оид
20:58 / 12.11.2024
Франциядаги йирик оммавий ахборот воситалари Х ижтимоий тармоғини судга берди
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
21:44 / 05.11.2024
Netflixʼнинг Париж ва Амстердамдаги офисларида тинтув ўтказилди
18:52 / 05.11.2024