Фан-техника | 21:35 / 19.03.2018
14298
1 дақиқада ўқилади

АҚШда дунёдаги энг катта авиация двигатели синовдан ўтказилди

АҚШнинг Boeing компанияси мутахассислари фуқаролик авиалайнерлари учун дунёдаги энг катта ва энг кучли авиация двигатели GE9X’нинг парвоз синовларини ўтказдилар. 4 соатлик парвоз янги двигатель Boeing самолётларини тежамкорроқ ва ишончлироқ қила олишини тасдиқлади.

Муҳандисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, GE9X двигатели энг катта ва сиғимдор бўлган Boeing 777X самолётининг нафақат ёнилғи самарадорлигини ошириши керак. Бу самолётларнинг ишлаб чиқарилиши ва GE9X двигателлари билан жиҳозланиши 2019 йилга белгиланган. 

Фото: digitaltrends.com

Янги Boeing 777X самолёти компания томонидан яратилган энг йирик самолёт ҳисобланади. Истиқболли самолёт шунчалик катта чиққанки, уни дунёнинг исталган аэропортида қўндира олиш учун шарнир туридаги қанот билан жиҳозланган. Бундай қанот аэропорт турига қараб узунлигини ўзгартира олади. Янги самолёт бортида уч синфдаги салонда 406 йўловчи жойлаштирилиши мумкин.

Мавзуга оид