Жаҳон | 23:30 / 21.03.2018
14329
2 дақиқада ўқилади

Туркия тўхтамоқчи эмас

Фото: Анадолу

Сурия шимолида «Зайтун новдаси» амалиёти бошланганидан буён амалиёт доирасида 3698 нафар террорчи ўлдирилган. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Ироқнинг Синжар тумани ҳудудида ҳам Курдистон ишчилар партиясига мансуб курдларнинг 38 нафар жангариси ўлдирилган.

«Агар ҳаммаси шундай сақланиб қолса, биз давом этамиз», - дея қайд этган Эрдўған.

Президент, шунингдек, Анқара томонидан шу вақтгача эълон қилинмаган амалиётнинг бошқа мақсадлари ҳақида гапирган.

«Улар Манбижни тарк этмади. Аммо уларнинг Манбижда бўлишга ҳақлари йўқ», - дея қайд этган Эрдўған.

Унинг қайд этишича, Туркия «Манбиждаги террорчилар йўқ қилинмагунича» тўхтамайди.

«Туркия бу йўлга кириб бўлган, бизни ҳеч ким тўхтата олмайди», - деган Эрдўған.

Туркия раҳбари Вашингтоннинг муносабатига ҳам жавоб қайтариб ўтган.

Унинг сўзларига кўра, ўзи барча чегараларни кесиб ўтаверадиган АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия бўйича баёнот беришдан тийилиши керак.

«Трамп номидан гапираётганлар ўзлари нима деяётганларини тушунишмайди», - дея қайд этган у.

Туркия январь ойи охиридан Сурияга кириб «Халқ ўзини ўзи мудофаа қилиш кучари» бўлинмалари ва «Демократик иттифоқ» партиясига мансуб курдларга зарбалар берди ва март ойи бошида Афринни эгаллади.

Мавзуга оид