19:40 / 23.03.2018
15414

Федерика Могерини Ўзбекистонга келмоқда

Фото: Bloomberg

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий комиссари Федерика Могерини 26-27 март кунлари Ўзбекистонда бўлади. У Тошкентда Афғонистон муаммосига бағишлаб ўтказиладиган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий ўзаро алоқалар» мавзусидаги конференцияда иштирок этади.

Конференцияда Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, Марказий Осиё давлатлари, БМТ, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Туркия, Буюк Британия, Германия, Италия, Франция, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари делегациялари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Конференцияда террорчилик ва гиёҳвандликка қарши кураш муаммолари, минтақада тинчликка эришиш йўлида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинади. 

Top