Спорт | 17:20 / 25.03.2018
86316
1 дақиқада ўқилади

Яна бир футболчи ўйин вақтида вафот этди

Хорватияда бўлиб ўтган учрашув вақтида 25 ёшли яримҳимоячи Бруно Бобан вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий Jutarnji List нашри хабар тарқатди.

Трагедик воқеа Хорватиянинг нуфузи жиҳатдан учинчи лигаси саналган чемпионат доирасидаги «Марсония» ва «Славония» жамоалари ўртасидаги учрашув вақтида рўй берди. Ўйиннинг 15-дақиқасида тўп Бруно Бобаннинг кўкрагига тўп келиб тегди, у бироз вақт ўтиб майдонда чўккалаб қолди ва ҳушини йўқотди.

Клуб шифокори дарҳол биринчи тез тиббий ёрдамни кўрсатган, бироз ўтиб стадионга етиб келган тез ёрдам машинаси уни шифохонага олиб борган. Бироқ кўрсатилган ёрдамлар фойда бермаган ва футболчи кўзини очмаган.

Қайд этилишича, Бобаннинг отаси бир неча ой муқаддам вафот этган. Брунонинг акаси Габриэл эса Хорватия олий лигаси вакили «Осиек» сафида тўп суриб келади.