Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва 23 давлат дипломатларини чиқариб юборади
«Скрипаль иши» туфайли қатор мамлакатлар Россия дипломатик ваколатхоналари вакилларини чиқариб юборган эди. Бу чораларга жавоб тарзида Москва ҳам қатор мамлакатлар дипломатларини чиқариб юбормоқда.
Бугун, 30 март куни Россия Ташқи ишлар вазирлигига 23 мамлакат элчилари чақирилди ва уларга ушбу давлатлар билан муносабатлардаги янги чоралар ҳақида маълум қилинди.
«30 март куни Россия ТИВга Австралия, Албания, Германия, Дания, Ирландия, Испания, Италия, Канада, Латвия, Литва, Македония, Молдавия, Нидерландия, Норвегия, Польша, Руминия, Украина, Финляндия, Франция, Хорватия, Чехия, Швеция, Эстония дипломатик миссиялари раҳбарлари чақирилди», дейилган ТИВ матбуот хизмати хабарида.
Элчиларга уларнинг давлатлари Буюк Британия билан бирдамлик рамзи сифатида РФ дипломатларини чиқариб юборишга қарор қилганликлари учун қатъий норозилик ноталари билдирилган.
РФ ТИВ хабарида қайд этилишича, бу рўйхатга охирги паллада қўшилган Бельгия, Венгрия, Грузия ва Черногория билан муносабатларда қандай чоралар қўлланиши кейинроқ маълум бўлади.
Скрипаль иши
4 март куни РФ Разведка бош бошқармаси собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия Англия жанубидаги Солсбери шаҳрида беҳуш ҳолда топишди. Буюк Британия ҳукумати собиқ агент СССРнинг «Новичок» дастури доирасида ишлаб чиқарилган, асаб тизимини фалажловчи кимёвий модда билан заҳарланганини маълум қилди ва бунинг учун изоҳ сўради. Россия бу сўровни эътиборсиз қолдиргач, Буюк Британия Россияни ўз ҳудудида қурол қўллашда айблади ва 23 нафар россиялик дипломатни ўз ҳудудидан чиқариб юборди.
Британияни Европа Иттифоқи давлатлари, шунингдек, АҚШ, Канада, Норвегия, Австралия, Молдавия, Албания, Македония ва Украина қўллаб-қувватлади.
Умумий ҳисобда дипломатик ваколатхоналарни Россия ТИВнинг 140 нафардан ортиқ ходимлари тарк этишади.
Бундан аввалроқ Россия ТИВ америкалик элчи Жон Ҳантсманни чақиртирган эди. АҚШ элчисига 60 нафар америкалик дипломат Россиядан чиқариб юборилиши ва Санкт-Петербург шаҳридаги АҚШ ваколатхонаси ёпилиши ҳақида маълум қилинди.
Мавзуга оид
14:33 / 22.09.2021
Скрипалларнинг заҳарланиши. Британия яна бир гумонланувчига айблов эълон қилди
08:30 / 15.06.2020
Скрипалларни заҳарлашда ишлатилгани айтилган «Нукус заҳри» чиндан ҳам мавжудми?
00:01 / 08.06.2020
Манба: Сергей Скрипаль ва қизи бошқа исм билан Янги Зеландияда яшамоқда
17:08 / 04.03.2019