00:33 / 31.03.2018
35006

Ўзбекистонда ер силкиниши сезилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

30 март куни маҳаллий вақти билан соат 23:45да Тошкент шаҳрида ер силкиниши рўй берди ва бир неча сония давом этди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Хабарда маълум қилинишича, ер силкиниши кучи Тошкент шаҳрида сезилмаган. Табиий ҳаракат эпимаркази Афғонистонда бўлиб, Ўзбекистон пойтахтидан 465 км узоқликда юз берган.

Расмий маълумотда ёзилишича, 5,2 магнитудали силкиниш ер сатҳидан 200 км пастда пайдо бўлган.

Top