Жаҳон | 15:54 / 02.04.2018
20386
2 дақиқада ўқилади

Кремль: ҳибсга олинган миллиардер Магомедов Путин билан аввал учрашган

Фото: РИА "Новости"

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, «Сумма» гуруҳи эгаларидан бири, миллиардер Зиёвудин Магомедов Россия етакчиси Владимир Путиннинг тадбиркорлар билан қатор учрашувларида иштирок этган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Магомедов президентнинг йирик бизнес ва бизнес-ташкилотлар вакиллари билан ўтказган қатор учрашувларида ҳақиқатдан ҳам қатнашган. Бир неча маротаба шундай умумий учрашувлар юз берди. Сизлар бу ҳақида биласиз, иштирокчилар рўйхати ҳақиқатдан ҳам ошкор этилганди. Сўнгги вақтларда шундай учрашувлар юз бергани ҳақида менда ҳеч қандай маълумот йўқ», - дея айтиб ўтди Песков.

Эслатиб ўтамиз, 31 март куни Москванинг Тверь суди фирибгарлик ва жиноий тўда ташкил этишда гумон қилинаётган миллиардер Зиёвудин Магомедовни ҳибсга олди. Судья Магомедовни етказилган зарар – 2,5 млрд рубль қийматдаги гаров пулига қўйиб юборишдан бош тортган. Магомедов ўз номига билдирилаётган айбловларни қатъиян рад этишини айтган.

Мавзуга оид