15:25 / 02.04.2018
19796

Скрипаль гречиха ёрмасидан заҳарланган бўлиши мумкин – ОАВ

Фото: AP

ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия гречиха ёрмасидан қилинган бўтқадан заҳарланган бўлиши мумкин. Бу ҳақда The Sun ёзмоқда.

Таъкидланишича, Сергей Скрипаль қизидан Россиядан гречиха, зираворлар ва дафна барги олиб келишни сўраган. Юлия буни ёдидан чиқарган ҳамда Буюк Британияга бошқа рейс билан парвоз қилган дугонасига мурожаат қилган. У Юлияга Россия маҳсулотлари бўлган посилка олиб келди. Британия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари уни сўроқ қилиб бўлишган.

Нашр манбаси сўзларига кўра, полициячилар «Новичок» жанговар заҳарловчи моддаси Юлиянинг дугонаси томонидан олиб келинган посилкада, жумладан гречиха ёрмасида бўлган бўлиши мумкин экани ҳақида ўйлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Британия ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль заҳарланишига алоқадор бўлиши мумкин экани ҳақида маълум қилганди.

Top