Жаҳон | 02:22 / 02.04.2018
6426
1 дақиқада ўқилади

Гватемаланинг собиқ диктатори 91 ёшида вафот этди

Фото: Газета.Ру

Гватемаланинг собиқ диктатори Эфраин Монтт 91 ёшида вафот этди. У ақли заифликдан азият чеккан ва шу сабабли жазо тайинламаган ҳолда суд қилинган. Монттнинг ўлими ҳақида унинг адвокатига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди. 

Генерал Монтт ҳокимият тепасига 1982 йилда ҳарбий тўнтарув натижасида келган ва 1983 йилда навбатдаги тўнтарув натижасида ағдарилган. Унинг 1,5 йиллик бошқаруви давомида армия аҳоли, айниқса ҳиндуларга қарши бир қатор жазоловчи операциялар ўтказган.

Ҳуқуқни ҳимояловчи ташкилотларнинг баҳолашича, бу вақт ичида камида 10 минг киши ўлдирилган. Судда Монтт майя қабиласидан 1771 ҳиндунинг ўлдирилишида айбланган.