21:27 / 04.04.2018
15526

Америкаликлар «g» ҳарфи қандай ёзилишини ёддан чиқараётгани маълум бўлди

Психологлар хулосасига кўра, америкаликлар «g» ҳарфи қандай ёзлишини ёддан чиқаришмоқда. Journal of Experimental Psychology'да шу ҳақида маълум қилинди

Аксарият ҳарфлардан фарқли ўлароқ, кичик «g» ҳарфининг ёзма шакли икки хил вариантга эга. Пастки қисмида илгак билан берилувчи кичик «g» ҳарфи китоблар ва матбуотнинг босма материаллари билан бир қаторда матнли таҳрирлар ва интернет-мақолаларда ҳам кенг қўлланилади. Бироқ турли вариантларда ёзилувчи ҳарфларни санаб ўтиш сўралган 38 респондентдан атиги икки киши «g» ҳарфини қайд этиб ўтган, улардан фақат биргина киши ҳарфни тўғри ёзган. 

Шунда тадқиқотчилар яна 16 нафар кўнгиллига илгакли «g» 14 март келган матнни ўқишни таклиф қилишди. Улар матнни овоз чиқармай, «g» ҳарфи иштирокидаги сўзларни эса овоз чиқариб ўқишлари керак бўлган. Шундан сўнг олимлар иштирокчиларни 14 марта ўқилган «g» ҳарфини ёзишни сўрашган. Иштирокчиларнинг ярми ҳарфнинг нотўғри вариантини ёзишган. Қолганлар илгакли «g» ҳарфини тасвирлашга ҳаракат қилишган, бироқ фақат бир кишигина уни тўғри ёзишнинг уддасидан чиқди. 

Ниҳоят, олимлар 25 нафар кўнгиллидан тўрт хил вариантда ёзилган «g» ҳарфидан қай бири тўғри эканини аниқлашни сўрашган. Етти иштирокчигина бу вазифанинг уддасидан чиққан. 

Олимлар бундай натижаларни одамлар «g» ҳарфини қўлда ёзмай қўйганлари, тобора кўпроқ электрон қурилмалардан фойдаланишаётгани билан боғлашган. Тадқиқотчилар яқин келажакда одамлар ёзишдан анча узоқлашиб, кўпроқ электрон қурилмаларга боғланиб қолишлари, болаларда ўқишни ўзлаштириш билан боғлиқ муаммолар юзага келишидан хавфсирашмоқда. 

Top