Жаҳон | 17:20 / 31.05.2024
2113
2 дақиқада ўқилади

Дунё аҳолиси 2023 йилда олдингидан 1 ой кўпроқ иссиқни бошдан кечирди – тадқиқот

Глобал исиш бошланишидан олдин одамлар йилига 26 кун камроқ аномал иссиқ кунларни ҳис қилган. Ноодатий иссиқ кунлар кўпайишининг асосий сабаби ёнилғи экани маълум қилинди.

Фото: Jose Sarmento Matos

Дунё аҳолиси 2023 йилда глобал исиш бошланмасидан олдинги йиллардан 26 кунга кўпроқ аномал иссиқ кунларни бошдан кечирган. Бу ҳақда Climate Central, Қизил Хоч, Қизил Ярим Ой иқлим маркази ва World Weather Attribution мутахассисларининг 28 майдаги тадқиқотида маълум қилинган.

Ўтган 12 ой ҳарорат ўлчаш бошлангандан бери энг иссиқ ойлар бўлди. Бунга асосий сабаб ёнилғидан фойдаланиш экани айтилган. Шунингдек, атроф-муҳитни энг кўп ифлослаётган ресурс ҳам ёнилғи. Дунёнинг деярли 80 фоиз аҳолиси ўтган майдан бери камида 31 кунлик ноодатий иссиқни айнан инсон фаолияти сабаб ҳис қилишган, деяпти тадқиқотчилар. Иқлимни математик моделлаштиришдан фойдаланган ҳолда тахмин қилинишича, инсоният ерга таъсир қилмаганда ноодатий иссиқ кунлар сони анча кам бўлар эди.

Аномал жазирама кунлар сони географик жиҳатдан фарқ қилади. Бу айрим жойларда 2-3 ҳафтага тўғри келса, Колумбия, Руанда ва Индонезияда 120 кунгача етган.

Ҳисобот муаллифлари маълум бир локациядаги кунларнинг ҳароратини танлаб олган. Уларда ҳарорат 1991 ва 2020 йиллар оралиғида қайд қилинган кунлик ҳароратнинг 90 фоизидан ошиб кетса, юқори даражада аномал деб қаралган.

Ҳисоботда айтилишича, ўртача америкалик ўтган май ойидан бери иқлим ўзгариши натижасида 39 кун шундай ҳароратни бошдан кечирган. Агар инсон фаолияти аралашмаганда бу рақам 19 кунга камайиши мумкин эди.

Иссиқ кунлар айрим жойларда инсонлар ўлими, инфратузилма ва саноатнинг бузилишига олиб келган. Тадқиқотчилар ўтган йил давомида Антарктидадан ташқаридаги қитъаларда қарийб 90 та давлатда шундай ҳолатни қайд этди. 2023 йил баҳорида Ҳиндистонда, ёзида Шимолий Америка, Европа ва Шарқий Осиёда ўрмон ёнғинларини ёмонлаштирган ва электр тармоқларини ишдан чиқарадиган ҳарорат бўлган. Бу йил эса Африкадан Яқин Шарқгача ва Жануби-Шарқий Осиёда ҳаддан ташқари исиш кутиляпти.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди