20:21 / 04.04.2018
45495

Қуёшдан ҳимояловчи кўзойнаклардан фойдаланмаслик тавсия қилинди

Фото: Getty Images

Офтальмологлар қуёшдан ҳимояловчи кўзойнакларни тақишни тавсия қилишмайди, зеро бу инсоннинг кўриш қобилиятига салбий таъсир кўрсатади. Ёруғлик кўз атрофидаги мушакларга ижобий таъсир қилиб, қон айланишини яхшилар экан. "Ортодокс" тиббий портали шу ҳақида хабар берди. 

Шифокорлар кўз тўрпардаси учун қуёш ванналари қабул қилишни тавсия қилишади. Шундай қилинган тақдирда, кучли ёруғликда юзага келиши мумкин бўлган оғриқларнинг олдини олиш мумкин. Америкалик психолог Жейкоб Либерманнинг сўзларига кўра, кўзлар нафақат кўриш органи, балки қуёш нурларини инсон танасига ўтказадиган "дераза" ҳам ҳисобланади. Бу шифокор ёруғлик ёрдамида касалликларни даволаш услубига асосланиб, 15 минг беморни даволашга муваффақ бўлган. Либерман онкологик касалликлар ва кўриш билан боғлиқ муаммолари бўлган одамларни даволаган. 

Офтальмологлар бунга мисол сифатида қуёшга тик боқувчи бургутларни келтиришади. Бургут кўзларининг ўткирлиги билан ҳам машҳур. Қушлардан фарқли ўлароқ, ер остида яшовчи ва тунда уйғоқ юрувчи жониворлар кўриш қобилиятининг сустлиги билан ажралиб туради. Олимлар одамларга қуёшдан ҳимояловчи кўзойнаклардан камроқ фойдаланишни тавсия қилишмоқда. Агар инсон қандайдир сабабларга кўра ёруғликни "кўтара олмаса", яхшиси катта шляпа олган маъқул.

Top