Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Ўзбекистонда қуёш энергияси тизимлари учун ускуналар ишлаб чиқариш имконини ўрганмоқда
Ўзбекистоннинг Гуанчжоудаги Бош консулхонаси ходимлари Laplace Energy Technology компанияси бош менежери ўринбосари Вейан Сион билан учрашув ўтказишди.
Фото: Kun.uz
«Дунё» хабарига кўра, мулоқот чоғида шу йил 20 ноябр куни Гуанчжоу шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми давомида эришилган келишувлар ҳаётга татбиқ этиш, қуёш энергияси тизимлари учун ускуналарни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Laplace Energy Technology компанияси бош менежери ўринбосари Вейан Сион қуёш энергияси ускуналарини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш ўзаро манфаатли бўлишини таъкидланди.
«Қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш таннархи Хитойда бошқа мамлакатларга нисбатан анча арзон. Чунки 80 фоиз асбоб-ускуналар Хитойнинг ўзида ишлаб чиқарилади. Компаниямиз Ўзбекистон томони билан ушбу соҳада илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва мутахассисларни қайта тайёрлаш бўйича ҳамкорликка тайёр, - деди у. - Қуёш энергиясини ишлаб чиқарувчи ускуна ва мосламалар ўртача 20 йил хизмат кўрсатади. Шунингдек, ушбу соҳада мутахассисларнинг билим ва кўникмаларини ошириб бориш ҳам муҳим ҳисобланади».
Музокаралар якунида компания раҳбарияти ва Ўзбекистон томони ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича мулоқотларни уюштириш ҳамда корхона вакилларидан иборат делегациянинг мамлакатга амалий сафарини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
01:20
Си Жинпинг ўз генералларига ишонмай қўйди – ОАВ
18:05 / 07.05.2026
Хитойнинг собиқ мудофаа вазирлари ўлим жазосига ҳукм қилинди
22:17 / 06.05.2026
Шавкат Мирзиёев Хитой заводидаги фожиа муносабати билан Си Жинпингга ҳамдардлик билдирди
09:22 / 06.05.2026