Жаҳон | 12:43 / 05.10.2023
10318
2 дақиқада ўқилади

Дунё бўйлаб электр энергияси ишлаб чиқаришда қуёш ва шамол улуши рекорд даражага етди

Жорий йилнинг биринчи ярмида электр энергияси ишлаб чиқаришда кўмирнинг улуши 36 фоизни ташкил этди, гидроэнергетика ишлаб чиқариш эса тарихий максимал даражага – 8,5 фоизга камайди. 

Фото: Getty Images

Жорий йилнинг биринчи ярмида электр энергияси истеъмолига глобал талаб 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 0,4 фоизга ошди. Бош қароргоҳи Лондонда жойлашган Ember энергетика таҳлил марказининг 78 мамлакатдаги кўрсаткичларни таққослаган маълумотлари шундан далолат беради.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич сўнгги 10 йилда 2,6 фоизни ташкил этган тарихий ўртача кўрсаткичдан сезиларли даражада паст. 

Электр энергияси истеъмолига глобал талабнинг ўсиши пасайиши, биринчи навбатда, айрим йирик иқтисодиётларда, хусусан, Европа Иттифоқи мамлакатларида талабнинг қисқариши билан боғлиқ. 

Шу билан бирга, жорий йил январ-июн ойларида электр энергиясини ишлаб чиқаришда шамол ва қуёш энергиясининг улуши рекорд ўрнатиб, 14,3 фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 12,8 фоизни ташкил қилган. 

Глобал электр энергияси ишлаб чиқаришда шамол энергиясининг улуши 8,75 фоизни ташкил этган бўлса, қуёш энергиясининг улуши эса 5,52 фоизга ошди.

Шу тариқа, шамол ва қуёш энергияси электр энергиясининг глобал ишлаб чиқаришдаги улушини сезиларли даражада оширган иккита манбасига айланди.

Шу билан бирга, жорий йилнинг биринчи ярмида электр энергияси ишлаб чиқаришда кўмир улуши 36 фоизни ташкил этди, қурғоқчилик туфайли гидроэнергетикада ишлаб чиқариш тарихий максимал даража - 8,5 фоизга қисқарди.

Мавзуга оид