Иқтисодиёт | 18:20 / 04.04.2018
34971
2 дақиқада ўқилади
Реклама

«Бунёдкор» савдо марказининг иккинчи қаватида янги дўконлар очилди

Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, «Мирзо Улуғбек» метро бекати ёнидаги «Бунёдкор» савдо марказининг иккинчи қаватида янги дўконлар очилди.

Унда сиз болалар учун қулай бўлган пойабзаллар, сифатли кийим-кечакларни мўътадил нархларда харид қилишингиз мумкин.

Аёллар учун мўлжалланган дўконларда устки ва ички кийим-кечаклар, пойабзаллар, чарм маҳсулотлари, парфюмерия ва пардоз-андоз маҳсулотлари, бижутерия ва турли тақинчоқлар савдога қўйилган.

Шунингдек, эркаклар диди учун мос бўлган устки ва ички кийимлар, чарм маҳсулотлари, сифатли пойабзаллар ҳам дўкон расталаридан жой олган.

Уй ва офис учун мўлжалланган сифатли ва арзон, ассортименти кенг бўлган канцелярия маҳсулотлари ҳам мижозлар эътиборига ҳавола қилинмоқда. Турли тадбирлар, оилавий ва жамоавий базмлар, байрамлар учун мўлжалланган сувенирлар, совғалар ҳам сизни хушнуд қилиши шубҳасиз.

Дўконлар соат 9:00дан 22:00гача сизнинг хизматингизда, тўлов мижозлар учун қулай бўлган ҳар қандай услубда амалга оширилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш