Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Ислом академиясида илк бор видеоселектор тарзида илмий-ўқув семинар бўлиб ўтди
Бугун, 5 апрель куни Ўзбекистон Ислом академиясида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил қилинган «Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ва Ислом дини маърифатини тарқатишда диний соҳа ходимларининг ўрни» мавзусида илмий-ўқув семинар бўлиб ўтди. Мусулмонлар идораси томонидан илк бор видеоселектор тарзида ташкил қилинган ушбу илмий анжуманга Ўзбекистонда дин соҳасида хизмат қилаётган уч мингдан зиёд киши – муфтийлар, қозилар, имом-хатиблар, мударрислар, ноширлар, масжид ходимлари ва бошқа кўплаб меҳмонлар қатнашишди. Бу ҳақда Islom.uz хабар бермоқда.
Ушбу илмий-ўқув семинарда «Ислом дини маърифатини тарқатишда диний соҳа ходимларининг долзарб вазифалари», «Ўзбекистон Ислом академиясининг ташкил этилиши –юртимизда диний таълим соҳасидаги ислоҳотлар маҳсули», «XX аср ўзбек адабиётида исломий мавзулар», «Диний журналистиканинг шаклланиши» ва бошқа кўплаб мавзуларда маърузалар қилинди.
Анжуман сўнгида уни видеоселектор орқали кузатиб турган вилоят имом-хатибларига сўз берилди.
Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайрулло Турматов ҳамда Андижон вилояти бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаровлар ўз вилоятларида диний ва ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар ҳақида қисқача ҳисобот беришди.
Мавзуга оид
13:10 / 25.05.2021
Халқаро ислом академиясига янги раҳбар тайинланди
11:04 / 06.06.2020
Халқаро ислом академиясида имтиҳондан ўтишнинг янги тартиби жорий этилади
09:18 / 02.05.2020
Халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилиш тартиби тасдиқланади
11:52 / 03.11.2018