Дуровнинг собиқ ҳамкасби Telegram ҳақидаги баъзи сирларни ошкор этди
Павел Дуровнинг «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи устидаги иш бўйича собиқ шериги Антон Розенберг RT’га Telegram’да фойдаланувчилар қурилмасида хабарларни шифрлаш қандай амалга оширилиши ҳақида айтиб берди.
«Telegram'да чатнинг икки тури бор: булутли ва махфий. Махфийсида end-to-end шифрланишидан фойдаланилади, яъни хабар жўнатувчи телефонида шифрланади, олувчида шифрдан чиқарилади, шунинг учун Telegram хабар ичини кўрмайди, фақат метамаълумотларни (ким кимга ва қачон ёзгани ҳамда матннинг тахминий ҳажми) билади. Бу анча ишончли, бироқ Telegram’да амалга ошириш унча қулай эмас, махфий чатлар фақат бир қурилмада ишлатилиши мумкин, ва шунинг учун улардан деярли ҳеч ким фойдаланмайди», - дея айтиб ўтди у.
Розенбергнинг аниқлик киритишича, қолган барча чатлар булутли – бу оддий шахсий хабарлар, шунингдек, барча гуруҳлар, супергуруҳлар ва каналлар, ҳамда Telegram’да улардан калитлар бор. Булутли чатларда хабарлар телефонда шифрланади, мессенжер серверларига MTProto протоколи ёрдамида узатилади, у ерда шифрдан чиқарилади ва сақланади. Умуман олганда, бундай чатларнинг сақланиши «ВКонтакте»даги хабарлар сақланишига ўхшаш.
«Агарда ўтган йили Павел ФХХ талаби техник имконсиз эканини, сабаби мессенжерда махфий чатлардан калитлар йўқлигини (гарчи улардан деярли ҳеч ким фойдаланмайди, ва ФХХ ҳам улар ҳақида ҳеч нарса сўрамаган) ҳар гал маълум қилиб, далиллардан қулайлик билан фойдаланган бўлса, Роскомнадзорга Telegram манфаатларини судда тақдим этувчи «Агора» юристларидан келган сўнгги хатда ёлғонлик янги даражага чиқди, сабаби тайёрланмаган ўқувчиларда худди Telegram’да булутли чатларга кириш имкони йўқлиги ҳақида тасаввур пайдо бўлади. Гарчи ҳаракатларни амалга ошириш ҳамда барча булутли чатларда end-to-end шифрланишини қилиш фойдаланувчиларга нисбатан анча адолатли муносабатга айланган бўларди. Ёки ҳеч бўлмаса, нима қандай ишлашини ва Telegram ишлаб чиқувчиларида хабарларга кириш имкони борлиги ёки бу техник жиҳатдан мумкин эканини айтиш ҳам яхши бўларди», - дея таъкидлаб ўтди у.
Мавзуга оид
22:35 / 23.11.2024
Францияда депутатларнинг Telegram аккаунтлари бузиб кирилгани юзасидан тергов бошланди
18:03 / 03.11.2024
Telegram мини-иловалар учун янги функцияларни жорий қилади
19:23 / 02.11.2024
Белгия Telegram терговида Франция билан ҳамкорлик қилади
19:06 / 01.11.2024